ЎПКА ГИАЛИН МЕМБРАНАСИ РИВОЖЛАНИШИДАГИ ХАВФ ОМИЛЛАРИ
Keywords:
чақалоқ, чала туғилиш, етилиб туғилиш, ўпка, гиалин мембрана, хавфли омилларAbstract
Резюме. Ушбу ишда чала ва етилиб туғилган чақалоқлар ўпкасида ривожланадиган гиалин мембрана хавфли омилларининг учраш даражаси, бир-биридан фарқи ўрганилган. Материал сифатида 2017-2021 йиллар давомида РПАМ болалар патологияси бўлимида аутопсия текширувиан ўтган ва ўпкасида гиалин мембрана аниқланган ҳолатларда онасининг клиник-анамнестик таҳлили бўйича хавфли омиллари ўрганилди. Натижалар кўрсатишича, чала туғилган чақалоқлар ўпкасида гиалин мембрана ривожланишига аксарият ҳолларда асфиксия 74,5%, қоғоноқ суви аспирацияси 43,6%, шиддатли туғриқ жараёни 45,5% хавфли омил эканлиги аниқланди. Етилиб туғилган болалар ўпкасида гиалин мембранаси пайдо бўлишининг асосий хавфли омили сифатида ҳомилага она қорнидаги даврда инфекция юқиши 69,6 %, қандли диабет касаллиги 59,3% даражали ташкил қилди. Етилиб туғилганларда хавфли омил сифатида кейинги ўринларни шиддатли туғруқ жараёни (43,7%), юракнинг туғма нуқсонлари (40,6%), ўпка гипертензияси (34,3%) даражада хавфли омил эканлиги аниқланди.